Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бир йил ичида энг бой африкаликлар миллиардлаб долларга қашшоқлашди
30.01.2023 21:02,  
18

Африкадаги энг бадавлат кишиларнинг умумий бойлиги 2022 йил охирида 81,5 миллиард долларни ташкил этди ва 3,1 миллиард долларга камайди, дея хабар беради Forbes. Рейтингда жами 19 киши жой олган, бу қитъанинг 54 давлатидан фақат еттитасини ифодалайди.

Қитъадаги энг йирик цемент ишлаб чиқарувчи Dangote Cement компаниясининг эгаси, 13,5 миллиард доллар бойлиги билан Алико Данготе кетма-кет ўн иккинчи марта Африканинг энг бой одамига айланди. У бир йилда 400 миллион доллар йўқотди.

Рўйхатда иккинчи ўринда Cartier, Montblanc ва Chloe каби брендларга эгалик қилувчи Швейцариянинг Compagnie Financiere Richemont компанияси раиси, Жанубий Африка фуқароси Иоган Руперт жойлашган. Унинг бойлиги 10,7 миллиард долларга баҳоланган. DeBeers меросхўри Никки Оппенхаймер 8,4 миллиард доллар билан учинчи ўринни эгаллади.

Тўртинчи ўринни 7,6 миллиард доллар бойлиги билан нигериялик миллиардер ва хайриячи Абдул Самад Рабиу эгаллади. Бешинчи ўринда эса мисрлик тадбиркор Нассеф Савирис жой олди. У спорт кийимлари ва жиҳозлари ишлаб чиқарувчи Adidas'нинг олти фоизга яқинига, шунингдек у НБА ва НҲЛ клубларига эгалик қилувчи Нью-Йоркдаги Madison Square Garden Sports компаниясининг беш фоизига эгалик қилади. Савириснинг бойлиги 7,3 миллиард долларга баҳоланган.

Декабрь ойида Forbes маълумотларига кўра, 2022 йилда бутун дунё бўйлаб миллиардерлар қарийб икки триллион доллар (тахминан 1,9 триллион доллар) йўқотишган. Энг оғир зарба 300 технология бизнесменлари бўлиб, улар биргаликда 1 триллион доллар йўқотишди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан