Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Биргина декабрь ойида Ўзбекистонда 16 миллиард сўмлик электр энергияси ўғирланган
10.01.2023 19:31,  
34

Ўзбекистон энергетика вазирлиги йил охирида электр тармоқларига ноқонуний уланиш кўламини эълон қилди.

Ўзбекистон ҳудудида электр энергиясини ўғирлаш билан боғлиқ катта муаммо бор. Одамлар электр тармоғига ноқонуний уланади ва тизимни четлаб ўтиб электр энергиясини истеъмол қилади. Қайд этилишича, декабрь ойи давомида етказилган зарар 16 миллиард сўмни ташкил қилган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

Маълум қилинишича, 1 ой давомида 700 дан ортиқ электр энергияси ўғирлаш ҳолатлари қайд этилган бўлиб, 35,5 миллион кВт/соатни ташкил этган.

Энг кўп ўғирликлар Тошкент вилояти, Қашқадарё, Самарқанд ва Андижонда қайд этилган. Электр ўғрилари қандай жавобгарликка тортилиши ҳақида маълумот берилмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан