Биргина туманда 15 та мактаб карантинга олинди

Биргина туманда 15 та мактаб карантинга олинди

Самарқанд шаҳридаги 15 та умумий ўрта таълим мактабининг ўқитувчи ва ўқувчилари орасида коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари аниқланганлиги сабабли ушбу мактабларда бугундан бошлаб 14 кунга ўқув жараёни масофавий шаклда ўтказилди. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Онлайн таълимга ўтган мактаблар 8,10, 17, 29, 31, 36, 37, 45, 46, 50, 51, 55, 65, 69 ва 1-ИДУМлардир.  

Эндиликда Самарқанд шаҳридаги 26 та мактабда болаларга таълим бериш тизими онлайн тартибда олиб борилади. Ўқув жараёни масофавий шаклга ўтказилган ҳар бир мактаб биноси тўлиқ дезинфекция қилиниб, 14 кундан сўнг, яъни ўқитувчи ва ўқувчилардан олинадиган тиббий тест натижаларига  қараб офлайн ўқиш тизимига ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин 12 ва 14-мактаб ўқувчилари онлайн тарзда ўқитилаётгани ҳақида хабар қилган эдик. Ушбу мактабларда аниқланган беморлар даволанди ва айни пайтда муассасада таълим бериш тизими анъанавий тарзда олиб бориляпти.