Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Биринчи Беларус ноутбуги оммавий ишлаб чиқарилади
10.10.2022 03:00,  
54

Минскдаги Горизонт заводида биринчи Беларус ноутбукини оммавий ва cерияли ишлаб чиқариш ноябрь ойида бошланади. Бу ҳақда СТВ телеканали эфирида холдинг бош директори Юрий Предко маълум қилди.

"Биз аллақачон шартнома ва буюртмаларни қабул қилиб, имзолаганмиз. Бугун биз биринчи даражали дастурни яратдик", деди Предко.

Шунингдек, у электрон блок, мини-компьютер ва мониторлар ишлаб чиқарилишини ҳам айтиб ўтди. Янги маҳсулотларнинг кўпчилигини йил охиригача кўриш мумкин.

Бундан ташқари, компания савдо сиёсатини қайта қурди: барча жиҳозлар фақат буюртма асосида ишлаб чиқарилади. "Ойига 200 мингдан ортиқ телевизор ишлаб чиқарамиз ва сотамиз. Илгари йилига 200 минг, бугун эса ойига 200 минг ишлаб чиқарамиз", - дейди корхона раҳбари.

Предко шунингдек, ўтган йилнинг охирида Горизонт маҳсулотларининг кўп сотув нархи пасайтирилганини қўшимча қилди. Асосий конфигурациядаги ноутбукнинг нархи эса 1300 Беларус рублини ташкил қилади.

1 сентябрь куни Беларус президенти Александр Лукашенко ўз қароргоҳида мактаб ўқувчилари билан очиқ дарс ўтказди ва у ерда янги қурилмани тақдим этди. Унинг сўзларига кўра, ноутбукнинг яратилиши мамлакатнинг улкан салоҳиятга эга эканлигидан далолат беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан