Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Биринчи чоракда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 10 %га қисқарди
22.04.2020 12:46,  
125

2020 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 8 140,4 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 924,1 млн. АҚШ долларига ёки 10,2 %га камайди.

Бунинг асосий Covid-19 пандемияси фонида халқаро интеграциянинг камайиши ҳамда давлат чегараларининг ёпилиши ҳисобланади.

ТСА да экспорт ҳажми 3 374,7 млн. АҚШ долларига (10,9 % га камайди) ва импорт ҳажми 4 765,7 млн. АҚШ долларига (9,7 % га камайди) етди. Ҳисобот даврида - 1 390,9 млн. АҚШ доллари қийматида салбий ташқи савдо баланси қайд этилди.

Ўзбекистон, жаҳоннинг 150 дан ортиқ мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. ТСА нинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Россия Федерациясида (16,9 %), Хитой Халқ Республикасида (16,8 %), Қозогистонда (8,3 %), Корея Республикасида (6,7 %), Туркияда (5,8 %), Қирғиз Республикасида (2,3 %) ва Германия (2,1 %) қайд этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан