Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Биржа савдоларида пахта ёғи ва цемент нархи пасайди
25.10.2022 21:25,  
64

17−23 октябрь кунлари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан очиқ биржа савдолари орқали жами 2,6 трлн сўмлик товар ресурслари сотилди. Бу ҳақда компаниянинг матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, маҳсулотлар сотувчи корхоналар томонидан тасдиқланган жадваллар асосида биржа савдоларига қўйилди.

Ўтказилган савдо натижаларига кўра, биржанинг пахта ёғи бозорида нарх бўйича пасайиш кузатилди.

Ҳафта давомида биржа савдоларига 1 437 тонна пахта ёғи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 60 харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 287 тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 16,1 млн сўмдан 15,6 млн сўмгача, яъни 2,9% га пасайган.

Биржанинг цемент бозоридаги нархлари ҳам пасайишни қайд этди.

Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларида 125,6 минг тонна цемент сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 25,1 минг тоннани ташкил қилди.

Нархлар цементнинг бир тоннаси учун 596 минг сўмдан 590 минг сўмгача пасайди.

Шунингдек, ўтган ҳафтада биржанинг суюлтирилган газ бозорида нархлар пасайиши қайд этилди.

Ҳафта давомида биржа савдоларига 1 553 тонна полиетилен қўйилди ва улардан барча ҳажми сотилди. Полиетиленнинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 311 тоннани ташкил қилди.

Полиетиленнинг бир тоннаси учун нархлар 17,3 млн сўмдан 16,4 млн сўмгача, яъни 5,0% га пасайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан