Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Биржа савдоларида ун, шакар ва полиэтиленнинг нархи арзонлашди
20.06.2022 20:37,  
197

Ўтган ҳафта давомида, яъни 13 – 19 июнь кунлари «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖнинг барча савдо платформаларида 3 073,3 миллиард сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 7% га ортиқдир. Бунда сотувларнинг 75,3% - биржа савдолари; 0,2% - кўргазма-ярмарка савдолари; 24,2% - электрон давлат харидлари ва 0,3% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 658,4 миллиард сўмни ташкил этди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 140,8 миллиард сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 2 982 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 8,6 миллиард сўмни ташкил этди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 4,7% биринчи тоифадаги авторақамларга; 8,2% иккинчи; 8,0% учинчи; 10,6% тўртинчи; 22,0% бешинчи ва 46,4% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 313,9 миллиард сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйди, шу жумладан:

Ун

13-17 июнь кунлари ўтказилган савдо натижаларига кўра биржанинг ун бозори нарх бўйича пасайишни намоён этди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 41 690,0 тонна ун қўйилди ва унинг 33 433,0 тоннаси, яъни 80,2% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 2 576 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда 1-навли ун бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 401,2 минг сўмдан 4 288,0 минг сўмгача, яъни 2,6% га пасайди. Уннинг ўртача кунлик сотув ҳажми 6 687,0 минг тоннани ташкил этди.

Ўтказилган биржа савдолари натижасида 1-навли ун бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 279,6 минг сўмни ташкил этди.

Шакар

Биржанинг шакар бозорида нархлар пасайиши қайд этилди. Ҳафта давомида биржа савдоларига 11 003,0 тонна шакар қўйилди ва унинг барча ҳажми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 509 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 11 979,0 минг сўмдан 10 627,5 минг сўмгача, яъни 11,3%га пасайган.

Ўтказилган биржа савдолари натижасида маҳаллий шакарнинг экстра категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотни бир тоннаси учун 9 411,0 минг сўмни ташкил этди.

Полиэтилен

Ўтган ҳафта мобайнида биржа савдоларига 6 400,0 тонна полиэтилен қўйилди ва улардан барча ҳажми сотилди. Полиэтиленнинг ўртача кунлик сотув ҳажмлари 1 280,0 минг тоннани ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган даврда полиэтиленнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 21 679,4 минг сўмдан 16 127,0 минг сўмгача, яъни 25,6% га пасайди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 96 харидор иштирок этди, деб хабар беради «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ матбуот хизмати.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан