Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Биржада илк марта ғалла бўйича очиқ савдо ўтказилди
2.07.2022 19:11,  
206

Президентнинг 2022 йил 28 майдаги 262-сонли «Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, 1 июлдан Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида ғалла маҳсулотини очиқ биржа савдоларига қўйиш бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ахборот хизмати хабар қилди.

Савдоларнинг илк куни фермер ва кластерлар томонидан 16 395 тонна ғалла очиқ биржа савдоларига қўйилди. Ундан 8 007 тонна қисми, яъни 48,8% ҳажми сотилди. Таъкидланишича, биржанинг буғдой бозорида таклиф этилган маҳсулот ҳажми етарли бўлди.

Ўтказилган биржа савдо якунларига кўра буғдойнинг ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 3 227,0 минг сўмни ташкил қилди. Биржада ғалла бўйича шаклланган котировка унинг бошланғич нархи (3 041,9 минг сўм)га нисбатан 5,7% га ўсди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан