Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Биржадан ташқари савдоларида ун нархи пасаймоқда
7.06.2022 19:15,  
200

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 майдаги 262-cон қарорига мувофиқ жорий йилнинг 1 июндан ун маҳсулотлари, 1 июлдан бошлаб эса ғалла маҳсулотлари очиқ биржа савдоларига қўйилиши белгиланган.

Ғаллачиликда бозор механизмларини жорий этилишидан кўзланган асосий мақсад буғдой ва ун нархларининг барқарорлигини таъминлашдан иборатдир.

Ўз навбатида, маҳсулотлар учун нархлар барқарорлигининг таъминлашнинг энг самарали усули бу талаб ва таклиф мутаносиблигини таъминлаш ҳисобланади. Биржа савдолари эса мана шундай имкониятни тақдим этади.

Бунда, биринчидан фермерларнинг шахсий манфаатдорлигини ошириш орқали улар томонидан етиштираётган ғалланинг ҳосилдорлигини кўтариш мумкин. Бу эса биржада ғалланинг таклиф даражасини ошириш ва унинг нархининг пасайтириш ёки тор доирадаги диапазонда сақлаш имконини тақдим этади.

Иккинчидан, биржа бу нафақат харидорлар учун балки сотувчилар учун ҳам рақобат майдони ҳисобланади. Сотувчилар орасида мана шундай соғлом рақобат муҳитининг яратилиши ҳам бозорнинг конъюнктурасига, яъни нархларига ўз ижобий таъсирини кўрсатиши мумкин.

Бугунги кунда, ғалла маҳсулотларини очиқ биржа савдолари орқали сотилиши учун Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида барча зарур шароитлар яратилган.

Хусусан, фермерлар буғдой маҳсулотларини биржа орқали сотишда биржанинг комиссион тўловлари ва гаров маблағларини киритишдан озод этилади.

Туманларда буғдойни биржа орқали самарали сотилишини йўлга қўйиш мақсадида, 20 мингдан зиёд фермерлар ўқитилди, ҳамда биржада рўйхатдан ўтказилиб, брокерларга бириктирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида фаолият юритаётган брокерлар сонини кўпайтириш мақсадида биржа мутахассислари томонидан Ўзбекистон Савдо саноат палатасининг қарийб 200 та ходимлари ва фермерларнинг 500 дан зиёд бухгалтерлари брокерликка ўқитилди ва биржада брокер сифатида рўйхатдан ўтказилди.

Маълумки, коронавирус пандемияси шароитида 2020 йил 16 апрелдан, ун маҳсулотини биржа савдоларисиз тўғридан-тўғри шартномалар асосида етказиб бериш бўйича вақтинчалик тартиб ўрнатилган эди.

Мазкур тизим шаффофлик ва бозор тамойилларига мос бўлмаганлиги сабабли, жорий йил 1 июндан бошлаб 1-навли ун маҳсулоти очиқ биржа савдоларига қўйилиши ва сотилиши бошланди.

Ўз навбатида, ун маҳсулотларини биржа савдоларига ўтказилиши, ушбу маҳсулотлар учун ҳақиқий бозор нархларининг шаклланиши, уларнинг ҳаракатланиши ва солиқ тушумларининг шаффофлигини таъминлайди.

Шунингдек, савдоларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида ун маҳсулотларини кунма-кун биржа савдоларига қўйилиш ҳажмлари ва унинг котировкалари, яъни нархлари биржанинг расмий вебсайти, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда эълон қилиниб борилмоқда.

Хусусан, бундан аввал истеъмол учун чиқарилган уннинг ойлик ҳажми 140 минг тоннани ташкил этган бўлса, июнь ойида биржа савдоларига 170 минг тонна ун маҳсулотлари қўйилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, 2020 йилда ўтказилган биржа савдоларига ўртача 6,9 минг тонна ун маҳсулотлари қўйилган бўлса, бугунги кунда ушбу кўрсаткич 10 минг тоннани ташкил қилмоқда.

Яъни мамлакатимизда ун заҳиралари етарли бўлганлиги сабабли ун маҳсулоти биржа савдоларига кўпроқ миқдорда чиқарилмоқда.

1-6 июнь кунлари Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида ун бўйича дастлабки биржа савдолари ўтказилди. Бозорларни ун маҳсулоти билан тезкор тўлдириш мақсадида 4 июнь, яъни шанба кунида ҳам қўшимча савдолар ўтказилган.

Ўтган даврда “Ўздонмаҳсулот” АЖ таркибидаги 44 та корхоналар томонидан биржа савдоларига 45,0 минг тонна 1-навли ун қўйилди ва улардан 43,8 минг тоннаси, яъни 97% сотилди.

Ўтказилган савдо натижаларига кўра 1-навли уннинг ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 549,3 минг сўмни ташкил қилди. Бунда эркин ун бозори янги шароитларда ўзининг барқарор мувозанатини изламоқда.

Уннинг очиқ биржа савдоларига ўтказилиши ва унинг бозордаги таклиф даражасини ошиши натижасида биржадан ташқари бозорларда бир қоп унинг нархи май ойига нисбатан ўртача 270-290 минг сўмдан 240-260 минг сўмгача пасайган.

.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан