Туркманистон Россиянинг коронавирус инфекциясига қарши «Спутник V» вакцинасини рўйхатдан ўтказди, деб хабар берди «ТAСС» Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси матбуот хизматига таяниб.
Таъкидланишича, мамлакатда ушбу дори хавфсизлиги ва самарадорлиги юқори баҳоланган. Туркманистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб ўз ҳудудида Россиянинг «Спутник V» вакцинасини қўллашни расман маъқуллади.
«Ҳамкорлар вакцинанинг хавфсизлиги ва самарадорлигини юқори баҳолашди. Бугунги кунда у коронавирусга қарши курашиш бўйича дунёдаги етакчи дори-дармонлардан бири бўлиб, дунёнинг турли минтақаларидаги ҳукумат назорати органлари томонидан маъқулланган», — деди жамғарма раҳбари Кирилл Дмитриев.
Маълумот учун: Туркманистон ҳукумати мамлакатда коронавирус мавжудлигини тан олмаган.