Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида йиғилиш бошланади
1.04.2022 13:44,  
94

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ёшлар ўртасида оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бошланади.

Унда, жумладан, аҳоли ўртасида жисмоний тарбияни оммалаштириш, маҳаллаларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш, ёшларни спорт тадбирлари билан қамраб олиш масалалари муҳокама қилинади.

Давлатимиз раҳбарининг иш режасида  уч кунлик ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Озарбайжон Парламенти раиси Соҳиба Гафарова билан учрашув ҳам режалаштирилган.

Учрашувда кўп қиррали Ўзбекистон-Озарбайжон ҳамкорлигининг долзарб масалалари кўриб чиқилади. Қўшма иқтисодий лойиҳалар ва гуманитар дастурларни қўллаб-қувватлаш мақсадида фаол парламентлараро ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан