Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бишкек ва Душанбе чегарада кейинги провокацияларнинг олдини олишга келишиб олди
11.03.2022 14:40,  
29

Қирғизистон ва Тожикистон келгусида чегаранинг умумий участкасида провокацион ҳаракатларга йўл қўймасликка келишиб олдилар. Бу ҳақда жума куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (ГКНБ) чегара хизмати маълум қилди.

"Қирғизистон ва Тожикистон чегара вакиллари қўшма чегарадаги вазиятни барқарорлаштириш мақсадида провокацион чораларнинг олдини олишга келишиб олдилар. Томонлар давлат чегарасини чегара қўшинлари билан ҳимоя қилишга келишиб олдилар", дейилади хабарда.

Икки давлат чегарасида кун давомида икки марта, жумладан 11-мартга ўтар кечаси чегарачилар ўртасида отишма содир бўлган.

“Учрашувда Қирғизистон томони тунги отишма тожикистонлик ҳарбий хизматчилар томонидан қўзғатилганини маълум қилган кейинчалик Тожикистон Республикаси хавфсизлик ходимлари Қирғизистон фуқароларининг автомобилларини тошбўрон қилди”, — дейилади чегара бошқармаси хабарида.

Ўз навбатида, Тожикистон томони ўз ҳарбийлари автомобилларга тош отишда иштирок этмаганига ишонтирди. “Тожикистон томонининг сўзларига кўра, улар номаълум фуқаролар бўлиб, ҳозирданоқ қидирув ишлари олиб борилмоқда”, — дейилади хабарда.

Аниқлик киритилишича, айни пайтда қирғиз-тожик қисмидаги вазият “барқарор” дея тавсифланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан