Бишкекда учта портлаш содир бўлди

Бишкекда учта портлаш содир бўлди

Бишкек марказида учта портлаш содир бўлди, деб хабар қилди Sputnik.

Хабарда айтилишича, ҳодиса Чуй ва Эркиндик кўчалари кесишмаси жойлашган кафеда содир бўлди. Ҳозирги вақтда "Антошка" фастфуд кафеси ёнмоқда.

Иккита ёнғин ўчириш бригадаси келди. Дастлабки маълумотларига кўра, камида икки киши жароҳатланди.

Портлашлардан сўнг ёнғин бошланди, воқеа жойига қутқарувчилар чиқиб кетди.