Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Биткоин 13 минг долларгача тушиши башорат қилинмоқда
22.06.2022 19:12,  
34

Absolute Strategy Research асосчиси ва бош инвестиция директори Иан Харнетт CNBC телеканалига берган интервьюсида биткоин нархи ҳар бир бирлик учун 13 000 долларгача тушишини башорат қилди.

Харнеттнинг сўзларига кўра, инвесторлар яқинда биткоинни тўлақонли валюта, товар ёки қиймат омбори сифатида қабул қилиб бўлмаслигини тушунишди. Аслида, бу фақат спекулятив активдир.

Харнетт шунингдек, тарихий миқёсда биткоин одатда ўзининг энг юқори қийматларидан 80 фоизга арзонлашганини исботлади. 2021 йил охирида эришилган 69 000 долларлик рекордга нисбатан нархнинг 80 фоизга тушиши 13 000 долларни ташкил этади.

«Молия бозорларида ликвидлик етарли бўлган дунёда Битcоин яхши ишламоқда. Бу ликвидлик марказий банклар томонидан пул қаттиқлашувининг бир қисми сифатида олиб қўйилганда, у жуда катта босим остида қолади», деди Харнетт.

Сўнгги ҳафталарда инқироз шароитида инвесторларнинг ишончлироқ анъанавий активларга ўтиши, шунингдек, долларга нисбатан ўз мустаҳкамлигини йўқотган TerraUSD стаблеcоин билан боғлиқ жанжал туфайли криптовалюта бозорида сезиларли пасайиш кузатилди.

Нашр қилинган вақтда биткоин 20,4 минг доллардан сотилган. Ўтган кундаги пасайиш 3,17 фоизни ташкил этди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан