Биз артистларга ўралашиб қолган жамиятмиз

Биз артистларга ўралашиб қолган жамиятмиз

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Обиджон Латипов сўнги вақтларда халқимиз бошига келган фожиалар ва уларга халқнинг муносабати ҳақида гапирди.

“Парадокс. Сиз нимани буюртма қилсангиз шуни элтиб беришади. Бир артист ҳиссиёт билан оғзига келганини гапирди. Унинг гапларидан бирон киши на моддий на жисмоний зарар кўрмади. Лекин минглаб инсонлар унинг жазоланишини талаб қилишяпти. Сув омбори қулашидан эса ўн минглаб одам бошпанасиз қолди, инсонлар ҳаёти хавф остида, ҳатто вафот этганлар бор. Лекин, айбдорларни жазолашни талаб этаётганлар эса бармоқ билан санарли.

Биз ўзимиз артистларга ўралашиб қолган жамиятмиз. Шунчалар майдалашиб кетганмизки, ҳаётимиз билан боғлиқ йирик нарсаларни ҳам кўролмайдиган бўлиб қолганмиз. Артистнинг жазоланишидан жамият деярли ҳеч нарса ютмайди, аммо фожиаларга сабаб бўлаётган амалдорларнинг жазоланмаслигидан жамият жуда катта ютқазади. Бизга нима муҳимлигини англаб олишимиз зарур. Зеро, нимани буюртма қилсак ўшанга эришамиз,“ — дейди депутат.