Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Биз, бир миллат, бир давлатмиз!» - Камолиддин Раббимов
30.06.2022 21:08,  
275

Конституциямизнинг 70-75 моддаларини ўзгартириш таклифи, баъзи қорақалпоқ дўстларимизда – қардошларимизда маълум хавотирларга сабаб бўлибди. Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов ушбу ҳолат бўйича ўз муносабатини билдирди.

Мен ҳар доим минтақада интеграция, бирлашув тарафдори бўлганман. Ўзбекистонни Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон билан, қолаверса, Озарбайжон ва Туркия билан стратегик яқинлашуви, иттифоқчилиги, бирлиги тарафдори бўлганман!

Ўзбекистонни давлат тузулмаси, собиқ СССР даврида, онгли равишда зиддиятлар билан расмийлаштирилган эди. Ўзбекистон, ўзбеклар тарихда ҳеч қачон қорақалпоқ жигарларимизга жабр-зулм қилмаган. Аксинча, тарихда қорақалпоқ жигарларимизнинг аждодларига жабр-зулм бўлганда, хоразм хонлари бу жигарларимизни асраб қолишган эди.

Бугун ҳам Ўзбекистон қорақалпоқ жигарларимиз ўзлигини сақлаб, ривожлантириш йўлидан кетаяпти. Биз, бир бир миллат, бир давлатмиз! Таклиф қилинаётган ўзгариш – ушбу бир халқни, қардошликни, жондошликни орасига раҳна солиши мумкин бўлган ташқи кучларга фитналар учун имкон бермаслик ниятида бўлаяпти. Ўзбекистон қорақалпоқ ўзлигига, тилига ва маданиятига босим қилмаган ва қилиш нияти ҳам йўқ!

Пост-совет ҳудудида бўлаётган провокацияларни кўриб туриб, бу масалада бирлигимизга қарши бўлган ташқи кучларга имкон бермаслик керак. Асоссиз хавотир олаётган қардошларимизга мурожаатим шуки, глобаллашган дунёда, Ўзбекистон қорақалпоқ ўзлигига, тили ва маданиятига бўлган ҳурмат-эҳтиром, бўлган ва ошиб боради.

Камолиддин Раббимов
сиёсатшунос

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан