Биз ҳали ҳам курашамиз - Ҳабиб Гэтжининг Фергюсон устидан қозонган ғалабасига муносабат билдирди

Биз ҳали ҳам курашамиз - Ҳабиб Гэтжининг Фергюсон устидан қозонган ғалабасига муносабат билдирди

Россиялик спортчи Ҳабиб Нурмагомедов енгил вазн тоифасидаги вақтинчалик титул учун курашда америкалик Жастин Гэтжининг ватандоши Тони Фергюсон устидан қозонган ғалабаси ҳақида фикр билдирди. 

Спортчи ўз Instagram саҳифасига Гетжининг унинг орқа томонидан қараб турган расмини жойлаштирди. Бироқ америкаликни белгилаб (тег қилиб) қўймади.

"Ушбу спорт турида ва айниқса, бу вазнда доимо сизнинг орқангизда нафас олиб турган оч шерлар бўлади. Агар сиз дам олсангиз, сиз тугайсиз. Кимдир келади, кимдир кетади, ҳайрон бўладиган ҳеч нарса йўқ. Аммо мен жангдан олдин таслим бўлмайман. Биз яна курашамиз." - деб ёзади спортчи.

Эслатиб ўтамиз, Флорида шаҳрида бўлиб ўтган UFC 249 турнирининг асосий учрашувидаги ғалабани америкалик Жастин Гэтжи вақтинча енгил вазн тоифасида кураш олиб бораётган Тони Фергюсонга қарши жангда қўлга киритди.

Бешинчи раундда Гэтжи қарши ҳужумда Фергюсонни шунчалик қаттиқ урдики, жанг ҳакам томонидан муддатидан олдин тўхтатилди. Шундай қилиб, Жастин вақтинча енгил вазн тоифасида ғолиб чиқди ва Ҳабиб Нурмагомедов билан учрашиши мумкин.