Биз ҳақимизда нима деб ўйлашлари қизиқ эмас, асосийси энергия таъминоти - Венгрия. Бу ҳақда «Sputnik» манбаси хабар берди.
Шарқда ёки Ғарбда биз ҳақимизда нима деб ўйлашлари бизга қизиқ эмас, асосийси мамлакатни энергия билан таъминлаш, деди Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сиярто.
"Шарқ ёки Ғарбда биз ҳақимизда нима деб ўйлашлари бизни қизиқтирмайди, биз учун бир нарса муҳим - биз Венгриянинг энергия таъминотини кафолатламоқчимиз. Бу таҳдид остида бўлиши мумкин эмас. Ҳеч ким Венгрия халқидан Украинадаги можаро нархини тўлашини талаб қила олмайди”, — дея қўшимча қилди ТИВ раҳбари.
Бу ҳақида Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сиярто Қозоғистондаги музокараларда айтиб ўтди. Унинг таъкидлашича, унинг мамлакати нефть ва газ бўйича Россияга қарши санкциялардан воз кечиши сиёсий қарор эмас. Бу энергия хавфсизлиги манфаатлари билан боғлиқ.
Сиярто, Венгрияга нефтнинг 65 фоизини Россиядан сотиб олишини ва унинг муқобил йўқлигини қайд этди.