Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Биз уни бутунлай йўқ қилдик" — Эмомали Раҳмон
26.01.2021 14:01,  
309

Тожикистон COVID-19 вирусини тўлиқ мағлуб этди, деди Президент Имомали Раҳмон парламентга қилган мурожаатида. Бу ҳақда «Риа» нашрига таяниб "Халқ сўзи" ёзмоқда.

«Ҳозир Тожикистонда коронавирус йўқ, биз уни бутунлай йўқ қилдик», деди давлат раҳбари.

Президентнинг сўзларига кўра, Тожикистон ҳукумати ўтган йили миллий соғлиқни сақлаш тизимини қўллаб-қувватлаш учун 1,6 миллиард сомоний (145 миллион доллардан ортиқ) ажратган ва мамлакатда 30 га яқин янги касалхоналар зудлик билан фойдаланишга топширилган.

«Коронавирус пандемиясига қарши курашиш мақсадида COVID-19 юқтирган беморлар учун 7000 дан ортиқ янги шифохоналар ташкил этилди, уларга 5400 тиббиёт ходими хизмат кўрсатди», деди давлат раҳбари.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 15 кундан бери Тожикистонда коронавирус инфексиясининг янги ҳолатлари аниқланмаган

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан