Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








"Бизда аҳоли даромадининг 40-50 фоизи озиқ-овқат маҳсулотларига сарфланади" — президент
18.07.2022 18:17,  
50

Бугун, 18 июль куни Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда президент дунёда озиқ-овқат тақчиллиги муаммоси кескинлашиб бораётганини таъкидлади.
“Кўриб турибсиз – дунёда озиқ-овқат танқислиги муаммоси кучайиб бормоқда.

Айниқса, маҳсулот етиштирувчи асосий давлатларнинг экспортга чекловлар қўйиши ва транспорт-логистикадаги узилишлар муаммоларни янада чуқурлаштирмоқда.

Таҳлилларга кўра, жорий йилда дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи камида 20 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда. Бизда аҳоли даромадининг 40-50 фоизи озиқ-овқат маҳсулотларига сарфланади", - деди давлат раҳбари.

Таъкидланишича, юқоридаги хавф-хатарларнинг аҳолимизга таъсирини юмшатиш бўйича ҳар бир маҳалла, туман, вилоят даражасида аниқ ҳисоб-китоб ва чора-тадбирлар қилиш керак. Бунинг учун барча имкониятлар яратиб берилган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан