Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Блогер минбари: Хитой Ўзбекистон учун хавфлими?
1.02.2019 20:54,  
31

1978 йилда бошланган ислоҳотлардан сўнг Хитой тез суръатлар билан ривожланди ва ҳозирги пайтда дунёнинг иккинчи иқтисодиётига айланиб улгурди. Ҳозирда Хитой ялпи иқтисодий ишлаб чиқариш бўйича АҚШдан кейин иккинчи ўринда турибди.

Хитойда пул кўп ва у Осиё, Лотин Америкаси ҳамда Африка мамлакатларида таъсир бўйича етакчи ўринни ҳам эгаллаб олди. Шимолий Америка ва Европа Иттифоқи бозорларида мазкур мамлакатларнинг етакчи компаниялари билан ҳам муваффақиятли рақобат қилмоқда.

Аммо кейинги пайтларда АҚШ ва Хитой ўртасида бошланган “савдо уруши” натижасида Хитой иқтисоди катта зарар кўра бошлади. Мамлакатнинг ишлаб чиқариши ҳам пасайиб бормоқда. Агар баҳоргача Хитой АҚШ билан савдо битимини имзолай олмаса, Хитой иқтисоди инқирозга юз тутиши мумкин ва натижада Хитойнинг қўшниларига нисбатан сиёсати кескин ўзгариши мумкин.

Айни пайтда Хитой “тинч экспанция” сиёсатини юргизиб келмоқда. Бу иқтисод нималарда кўринади?

Россия Ғарбнинг иқтисодий санкциялари туфайли “шарққа юзланиш” сиёсатини эълон қилди ва Хитой билан “шерик” эканлиги ҳақида бонг ура бошлади. Лекин Хитой иқтисодий ишлаб чиқариши АҚШнинг Калифорния штатига тенг бўлган Россияни ўзига тенг шерик сифатида кўрмайди. Хитой Россияни иқтисодий захираларга (нефть, газ, ёғоч) бой бўлган манба ва Европага элтувчи темир йўл воситаси сифатида қарайди.

Қозоғистон Хитойдан 12-13 миллиард доллар миқдорида қарз олган, кредитлар олиш эса кўпайиб бормоқда. 2016 йилда Қозоғистон ҳукумати ерларни чет элликларга сотиш борасида қонун қабул қилмоқчи бўлди, Хитойликлар қозоқ ерларини сотиб олишга тайёрлигини билдирди, бироқ халқнинг норозилиги туфайли қонун қабул қилиниши кечиктирилди.

Яна бир диққатга молик жиҳат шуки, Хитойдаги этник қозоқлар “қайта тайёрлов” лагерларига ташлана бошланди, қозоқ диаспорасини ҳимоя қилиш вазифаси бўлган ҳукумат Ташқи Ишлар Вазирлиги “Бу Хитойнинг ички ишидир”, деб баёнот берди. Буни шармандалик деб аташ мумкин.

Тожикистондаги кўп ерлар Хитойга сотилгани ҳақидаги хабарлар оммавий ахборот воситаларида тарқалди. Тожикистон ҳукумати айни пайтда Хитойдан 3 миллиарддан кўпроқ қарзга эга. Бу эса Тожикистон ялпи ички маҳсулотининг 20 фоизидан кўпроғидир. Хитой бераётган қарзлари орқали Тожикистондаги тоғ-кон саноатига кўз тиккан.

Қирғизистон ҳукумати ҳам кўп масалаларда Хитойга қарам. Мамлакатнинг Хитой олдидаги қарзи тақрибан 2 миллиард доллардан ошиб қолди. Агар бу қарз Қирғизистон аҳолисига сочиб юборилса, ҳар бир қирғизистонлик Хитойга 690-700 доллар миқдорида қарз тўлашига тўғри келади.

Ўзбекистон ҳукумати ҳам Хитой билан савдо алоқалари ўрнатгани яхши, аммо Хитой билан муносабатларда Хитой кредитларини оширмаслик, шартномалар имзолашда ўзбек халқи манфаатларини устун қўйган ҳолда алоқа қилиши мақсадга мувофиқ.

Марказий Осиё давлатларининг Хитойга қарздорлиги келажакда қандай оқибатларга олиб келади, буни фақат тахмин қилиш мумкин. Марказий Осиё давлатлари бошига Шри Ланканинг Хамбантота порти тақдири тушмаслигини ҳеч ким кафолатлай олмайди.

Жаҳонгир Эргашев, блогер

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан