Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Блогер огоҳлантиради: Президентнинг якка тадбиркорларга такси фаолияти билан шуғулланишига рухсат берувчи қарори тайёрланмади
26.06.2019 17:24,  
130

Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари» тўғрисидаги карори (ПҚ-4230, 06.03.2019й.) ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 26 март куни Ўзбекистон республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталида «Ўзбекистон республикасида йўналишли таксилар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарор лойиҳаси жойлаштирилган эди.

Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, 2019 йил 1 июлдан бошлаб жисмоний шахсларга электрон платформа орқали операторлар билан шартномалар тузиш шарти билан енгил автомобилларда якка тартибдаги тадбиркор сифатида йўловчи ташиш бўйича хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи берилиши керак эди.

Ўзбекистон республикаси Транспорт вазирлигининг берган расмий маълумотига кўра ушбу қарор бўйича тегишли таклифлар 10 апрелгача тақдим этилган, лекин режалаштирилган 1 июл санасига бир ҳафта қолган бўлса-да, такси хизмати бўйича қонунчиликка ҳеч қандай ўзгартириш киритилмаган.

Нега такси бозорига якка тадбиркорлар киритилишига тўсқинлик қилинмоқда?

Республикамиздаги аксарият такси корхоналари ўз такси автомобиллар паркига эга эмас. Ушбу корхоналар асосан шахсий автомобили бор ҳайдовчиларни ишга олади. Битта такси ҳайдовчиси бир ойда такси корхонасига ўртача 1,0 млн сўм план топширади ва ушбу маблағдан фақат 100,0-150,0 минг сўми (10-15%) солиқ сифатида давлат бюджетига тушади. Тушумнинг 20%и корхона фойдасига ва қолган 65-70%и автомобиллар учун ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва автомобил эҳтиёт қисмлари сотиб олиш ҳамда ҳайдовчилар ойлик иш ҳақи сифатида расмийлаштирилса-да, такси ҳайдовчиларига на ёқилғи ва на автомобил эҳтиёт қисмлари берилиши хеч кимга сир эмас. Такси ҳайдовчилари автомобиллари учун ёқилғини ҳам, эҳтиёт қисмларини ҳам, таъмирлашни ҳам ўз ҳисобларидан қоплаб келмоқдалар. Бу ҳолатни биринчи навбатда вилоятлардаги такси корхоналарида кузатиш мумкин. Такси корхоналарнинг ушбу шубҳали схемаларидан ҳамма хабардор бўлса-да бу ҳолат давлат ташкилотлари эътиборидан четда қолмоқда.

Якка тадбиркорларнинг такси фаолияти билан шуғулланишига рухсат бериш бир неча йиллар давомида муҳокама қилинмоқда, лекин қарор қабул қилиш пайти келганида амалга ошмай қолмоқда. Бу қарор қабул қилиниши ортидан ҳам давлат бюджети даромадларига, ҳам такси ҳайдовчиларига ва ҳам умумий транспорт тизимидаги рақобатнинг ривожланишига жуда катта ижобий таъсир этиши шубҳасиз. Бундай тажриба Россия, Ҳиндистон ва бошқа кўплаб давлатларда мавжуд ва «бу нарсани амалга ошириш мумкин эмас» дейиш, албатта, хато.

Ушбу ҳолат мисолида биз баъзи давлат ташкилот ходимларининг давлат ва аҳоли манфаатларини эмас, балки айрим «тадбиркорлар» ва уларнинг орқасида турган амалдорларнинг «шахсий» манфаатларини ҳимоя қилиб келаётганларини кўришимиз мумкин.

Якка тадбиркорлар такси фаолияти билан шуғулланишига рухсат берилмаётганлиги ва президентнинг «Ўзбекистон республикасида йўналишли таксилар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор лойиҳасини ишлаб чиқишга масъул Транспорт ва Адлия вазирлиги, ҳамда Давлат солиқ қўмитасидан расмий муносабат кутиб қоламиз.

Мирзо Субханов

msubkhonov.blogspot.com

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан