Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Блогер Отабек Нуритдинов ароқ дўкони эгалари томонидан калтакланди (видео)
18.02.2020 16:23,  
2843

Асакалик блогер Отабек Нуритдинов Холид ибн Валид жомеъ масжиди яқинида ароқ дўкони очилгани ҳақида фотопост жойлаганидан сўнг дўкон эгалари томонидан калтакланган. Бу ҳақда блогернинг ўзи Фейсбукда маълум қилди.

МАВЗУГА ДОИР: Асакалик блогер бир кунда 3 та модда билан жавобгарликка тортилди

Бугун эрталаб блогер "Ушбу расмга кўзим тушиб, биринчи келган хаёл шу дўконда савдо қилаётган ва дўкон эгалари ўзимизнинг ўзбеклармикин? деб ўйладим. Асакадаги ишлаб турган Холид Ибн Валид масжиди ва Асака тумани ҳокимлиги матбуот хизматидан муносабатини кутиб қоламиз" деб ёзиб, шу суратларни илова қилган.

МАВЗУГА ДОИР: Cудя маслаҳатга ҳам кирмай, Отабек Нуритдиновга нисбатан чиқарилган қарорни ўзгаришсиз қолдирди

Блогернинг айтишича, расмни чиқаргандан сўнг унинг олдига ароқ дўконининг эгаси ва онаси келиб, нима мақсадда чиқарганини сўрашган. 

Отабек Нуритдинов "Агар ҳужжатларингиз тўғри бўлса ва менинг постимдан норози бўлсангиз, ИИБ ходимлари ёки судга мурожаат қилишингиз мумкин", деб айтган.

Шундан сўнг йигитлар агрессив муносабатда бўлиб, блогерга мушт туширган. Блогернинг таъкидлашича, йигитлар унга ўлим билан ҳам таҳдид қилишган.

Блогер ўзининг ва онасининг шахсий телефон рақамини дўкон эгалари ички ишлардан олганини тахмин қилмоқда.

МАВЗУГА ДОИР: Блогер Отабек Нуритдиновга яна иш очилди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан