Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Блогер: Талабаларга стипендия берилиши керакми?
2.02.2017 12:56,  
121

Бир неча кун аввал Фейсбукдаги «Maslahat.uz» гуруҳида Хушнудбек Худайбердиев келгусида олий таълим муассасаларининг барча талабаларига семестрни қандай баҳода якунлашидан қатъи назар бир хил миқдорда стипендия тайинланиши мумкинлиги ҳақида ёзганди. Унга турлича муносабат, ёндашув ва фикрлар билдирилди. Баъзилар бу ўзгаришларни қоралаб, барча талаба бир хил стипендия олса, айримларнинг хафсаласи пир бўлиб, ўқишдан кўнгли қолиши, дангасаликка берилиб кетиши мумкинлигини ёзишди. Стипендия масаласида менинг позициям бундай: стипендияларни бутунлай бекор қилиш керак!

Биринчидан, стипендия олийгоҳларда порахўрликнинг авж олишига асосий сабабчиларидан. Тан олиш керак, олий таълим тизими бўғзигача коррупцияга ботган ва унинг асосий қисми сессиялар давомида амалга оширилади. Ҳар бир баҳонинг ўз «ставкаси» бор ва гуруҳ сардорлари ўқиган-ўқимагандан йиғиб олиб, келишилган жойга олиб бориб, айтилган одамга етказади. Пул бермаган талабага Миср фиръавнлари бошига тушган фалокатлар ёғилади. Аксарият талабалар биринчи семестрда бор куч-ғайрати билан ўқийдию, сессиядаги адолатсизликлардан кейин ўқишни 99 фоизга ташлаб қўяди. Ҳар бир олийгоҳнинг «қалби» бўлган «коммунист» домлани фанидан бошқаларни йиғиштириб, ўзини коррупцияга мослаштириб, тайёрлаб боради.

Иккинчидан, стипендия талабаларни асосий мақсаддан узоқлаштириб юборади. Асл мақсад — малакали кадр бўлиш, келажакка тайёрланиш, билимлар, амалиётдаги тажрибалар ва устозлар ўгити билан қуролланиш бўлиши керак.

Учинчидан, талабалар ҳали ёш, улар арзимаган нарсалар сабабли «синиб қолиши» керак эмас! Пул, моддий қийинчиликлар ўткинчи, талаба ҳаёт машаққатлари олдида ожиз қолмасликни ўргансин. Қолаверса, стипендия бекор қилинсин, дегани талабалар ижтимоий муҳофазадан маҳрум этилсин, дегани эмас. Ҳақиқатдан ҳам моддий ёрдамга муҳтож талабаларга давлат органлари, йирик компаниялар, жамоат ташкилотлари ва хайрия фондлари стипендияларини жорий қилиш, бунда талабанинг дарсга қатнаши, билим олиш даражаси, интилиш ва қизиқишлари, эришаётган ютуқлари ва албатта моддий таъминлангани, бошқа вилоят ва ҳудудлардан келиб ижарада ёки ётоқхонада яшаётгани кабилар инобатга олиниши лозим.

Талабаларга стипендия берилмаслиги контракт пулларига таъсир кўрсатмаслиги, тежаб қолинган маблағлар олийгоҳлар моддий-техник базасининг мустаҳкамланиши ва ўқитувчилар маошига қўшимча сифатида берилиши керак. Хуллас, бозор иқтисодиёти талабларини аста-секин жорий этавериш лозим. Қанчалик оғир бўлмасин, ўзинг учун ўл етим, қабилида иш тутмасак, ҳаётимиз давомида кимларнинг қўлига қараб, уларга қарам бўлиб яшайверсак, аҳволимиз ўнгланмайди, оёққа туришимиз оғир ва жуда узоқ вақт давом этади. Ўзбекистон ҳам ривожланган давлатлар йўлидан бориб, ижтимоий ҳимоянинг адолатли, тартибли, қонуний асосларини ҳаётга татбиқ этиши керак.

Санжар Саид

манба: sanjarsaid.uz

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан