Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Блогер хабари: Миллий авиакомпаниянинг ёши 20 йилдан ошган самолёти биринчи мартада ерга қўна олмади
13.08.2019 12:42,  
21
2019 йил 11 август куни "Uzbekistan Airways" Миллий авиакомпаниясининг HY778 рейси билан Бишкекдан учиб келган самолёти Тошкент халқаро аэропортига фақат иккинчи уринишда муваффақиятли қўна олди.
Боинг-757 русумли самолёт бортидаги йўловчилар ичида мен ҳам бор эдим. Самолёт биринчи марта ерга қўнишига бир баҳя қолганида кескин силтана бошлади ва қўна олмасдан қайта ҳавога кўтарилди. Бу ҳолат самолёт бортида бўлган йўловчиларда ваҳима ва қўрқув уйғотди, одамлар дод-вой солишди. Шунга қарамасдан экипаж аъзоларидан бирон ким йўловчиларга ҳолат юзасидан на маълумот ва на огоҳлантириш берди.
Самолёт фақат иккинчи мартада ерга қўнди, лекин шунда ҳам юзага келган нохуш ҳолат юзасидан йўловчилардан узр сўралмади. Ушбу вазият авиакомпания ходимларининг форс-мажор ҳолатларга тайёр эмаслигидан далолат бермоқда.
"Uzbekistan Airways" МАК фойдаланишида бўлган Боинг-757 самолётлари ёши 20 йилдан ошганлигини алоҳида айтиб ўтиш жоиз. Бу русумдаги самолётларни ишлаб чиқариш 2004 йилда тўхтатилган.
Самолётнинг қўниш пайтида кескин силтанганлиги ва фақат иккинчи мартада ерга муваффақиятли қўна олганлиги юзасидан Миллий авиакомпаниядан расмий муносабат кутиб қоламиз.
 
Мирзо Субханов

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан