Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Блогерлар танлови ғолиблари аниқланди
5.04.2016 08:21,  
9

saharschool онлайн мактаби томонидан феврал-март-апрель ойларида ўтказилган блогерлар танлови ўз ниҳоясига етди. Танлов натижалари мактаб сайтида эълон қилинди.

Танловнинг биринчи босқичига турли маҳаллий-ижтимоий муаммоларни очиб берган 50дан ортиқ блогпост, иккинчи босқичида эса финалга чиққан 10 блогердан 10 блогпост қабул қилинди. Биринчи босқич натижаларини 50 фоиз блогпостлар тўплаган овоз аниқлаган бўлса, 50 фоизини танлов ҳакамлари аниқлаб беришди.

Ғолиблар билан танишинг:

1-ўрин Фозилбек Юсупов "Жонимни оғритиб ҳузур қиламан" блогпости учун Samsung Galaxy Tab 3 билан мукофотланади.

2-ўрин Хуршида Маҳмудова "Пластик картадан нақд пул ечиш" блогпости учун Samsung Galaxy J1 Ace смартфони билан мукофотланади.

3-ўрин Шукуржон Исломов "Серқирра мутахассис" блогпости учун Remaxдан ток захираси манбаи билан мукофотланади.

Шунингдек, танловда яхши иштирок этган Жамшид Ниёзов, Гулрухсор Худойбердиева, Баҳодир Маҳмудов, Нилуфар Орипова, Руфат Сайдазимов, Бахтиёр Ғозиев ва Азиза Эшонқуловалар махсус совғалар билан тақдирланишади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан