Блогернинг филмидан кейин ОИВ тести ҳақидаги Google сўровлари сони 5550 %га ошди

Блогернинг филмидан кейин ОИВ тести ҳақидаги Google сўровлари сони 5550 %га ошди

11 феврал куни россиялик таниқли youtuber Юрий Дуд ўзининг You Tube каналига “Россиядаги ОИВ — муҳокама қилинмайдиган эпидемия” ҳужжатли филмини жойлади.

Филм ўтган ҳафта давомида 12,7 миллион марта кўрилди.

Филм интернетнинг рус сегментида роса муҳокамаларга сабаб бўлди. Филм чиқиши ортидан ОИВни аниқлайдиган тестлар бўйича Google сўровлари 5550 %га ошган. Бу тенденцияга биринчи бўлиб facebook фойдаланувчиси Инна Гаврилова эътибор қаратди деб хабар қилади TJournal.

Ўтган ҳафтадаги бутун дунё бўйлаб ОИВ тести ҳақидаги Google сўровлари

Санкт-Петербургдаги “ОИТС ва бошқа юқумли касалликларнинг олдини олиш ва қарши кураш Маркази” бош шифокори Денис Гусевнинг айтишича, 11–13 феврал кунлари Санкт-Петербургда аноним равишда ОИВни текширтиришни истаган одамлар сони икки баробарга кўпайган.

Шунга ўхшаш статистика “Инвитро” лабораторияси томонидан ҳам қайд этилган. Новосибирск ва Екатеринбургда ҳам ОИВ синовларига талаб ошгани қайд қилинган. 

Россиядаги айрим амалдор ҳамда депутатлар ҳам филмни кўрган ва унга муносабат билдирган.

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Олег Сагалай филмни “фойдали” деб атади. Филм Дума [Россия парламенти қуйи палатаси]нинг соғлиқни сақлаш бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Федот Тумусов ташаббуси билан Давлат Думасида депутатлар томонидан томоша қилинди.

Россия савдо-саноат палатаси бошлиғи Алексей Кудрин ушбу филмни кўрганидан кейин 2018 йилдан бери ОИВга қарши кураш учун сарфланаётган маблағларнинг самарадорлилигини текшириб кўришини маълум қилди.

Шунингдек, Кудрин ОИВни коронавирусдан кўра ҳавфлироқ деб атади.