Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Bloomberg 2020 йилнинг «асосий инсонлари» рўйхатини эълон қилди
5.12.2020 18:07,  
326

Улар бешта: бизнес, кўнгилочар, молия, сиёсат, фан ва технологиялар соҳалари бўйича тақсимланган.

Bloomberg агентлиги 2020 йилда ўз соҳасида энг юқори натижаларга эришган 50 кишидан иборат рўйхатини тақдим этди. Улар бешта: бизнес, кўнгилочар, молия, сиёсат, фан ва технологиялар соҳалари бўйича тақсимланган.

Агентлик сиёсат йўналишида Беларус мухолифати етакчиси Светлана Тихановская, Уругвай президенти Луис Лакалье Поу (жанубий Америкада коронавирус юқтириш ва ўлим ҳолатлари энг паст даражада бўлгани учун), Black Lives Matter ҳаракати асосчилари Алисия Гарз, Патрис Каллорс ва Опал Томети, Исроил билан муносабатларни яхшилаган Абу-Даби шаҳзодаси Муҳаммад ибн Зайд ол Ноҳайённи эътироф этди.

Бизнес йўналишида тўққизта савдо тармоғини пештахталарининг 15 фоизини қора танлилар раҳбар компанияларда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учун ажратишга кўндирган Fifteen Percent Pledge лойиҳаси асосчиси Аврора Жеймс, иш ташлаш қилмасликлари учун 1,7 мингдан ортиқ тиббиёт ходимларига 10 млн доллар берган Econet Group асосчиси Страйв Масайиа, Netflix асосчиси Рид Хастингс қайд этилди.

Bloomberg молия йўналишида коронавирус пандемияси даврида Халқаро валюта жамғармасига аъзо мамлакатларга кредитлар ажратишни 50 фоизга оширган жамғарма директори Кристалина Георгиева, Robinhood молия компанияси асосчилари Байжу Бхатт ва Владимир Тенев, Citigroup банкининг илк аёл раҳбарига айланган Жейн Фрейзерни ажратиб кўрсатди.

Агентликнинг қайд этишича, кўнгилочар соҳада энг катта муваффақиятга хонанда Билли Айлиш, актриса Селеста Барбер, фаол Колин Каперник ва Universal Filmed Entertainment Group раҳбари Донна Лэнгли эришган.

Фан ва технологиялар йўналишида Contemporary Amperex Technology раҳбари Зенг Юкун, SpaceX президенти Гвинн Шотвелл, Amazon собиқ вице-президенти Тим Брэй, Оқ уйнинг бош иммунологи Энтони Фаучи тилга олинди.

Bloomberg исмлари «ҳеч кимни ҳайрон қолдирмайдиган» шахсларни алоҳида рўйхатга киритди. Бу рўйхатдан АҚШ президенти Доналд Трамп, Россия президенти Владимир Путин, КХДР етакчиси Ким Чен Ин, Германия канцлери Ангела Меркел, Франция президенти Эмманюэл Макрон ўрин олди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан