Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Bloomberg: АҚШ ва Италияда ҳибсга олинган яхталарга техник хизмат кўрсатиш учун йилига 50 миллион доллар керак бўлади
7.11.2022 17:38,  
41

АҚШ томонидан мусодара қилинган россиялик миллиардер Сулаймон Керимовга тегишли экани айтилаётган Amadea яхтасини сақлашга йилига 10 миллион доллар сарфланиши, Италия ҳукумати эса 40 миллион доллар тўлаши керак бўлади. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Агентликнинг қайд этишича, қиймати қарийб 325 миллион доллар бўлган Amadea июнь ойидан бери Сан-Диего портида жойлашган.

"Суперяхта жуда кўп техник хизмат кўрсатишни талаб қилади ва буларнинг барчаси ҳозир америкалик солиқ тўловчилар назоратида", дейилади хабарда. Агентлик маълумотларига кўра, Amadea'ни портда сақлашнинг йиллик харажатлари тахминан 10 миллион долларни ташкил қилади.

Шунингдек, Италияда Россия Федерациясининг санкцияга учраган фуқаролари билан боғлиқ бўлган 650 миллион евролик Sсheherazade яхтаси йилига 40 миллион долларга яқин техник хизматга муҳтож.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ россиялик тадбиркор Сергей Науменко ўз суперяхтасининг ҳибсга олинишини Лондон Олий судида эътироз билдирмоқчилиги хабар қилинганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан