Дунёда офис ходимларининг чарчаш даражаси рекорд даражага етди - ходимларнинг 42 фоизи худди шундай ҳодисани бошдан кечирган.
Таъкидланишича, руҳий тушкунлик кўпинча иқтисодий ноаниқлик, ишдан бўшатиш ва узоқ жойдан офисларга қайтиш қўрқуви туфайли юзага келади. Бундан ташқари, мослашувчан иш жадвалини танлай олмаслик ҳам таъсир қилади.
Яна бир омил ишчиларнинг технология билан "ортиқча юкланиши" эди. Хусусан, агентликнинг таъкидлашича, йирик иш берувчилар ўтган йилги 195 тага нисбатан ўртача 211 та турли иловалардан фойдаланмоқда. Бундан ташқари, ходимлар кунига 1200 марта турли иловалар ва веб-сайтлар ўртасида алмашиниши аниқланди.
Бундай ҳолатда одам сезгир, асабий ва таъсирчан бўлади. У ишда муаммоларга дуч келади ва кўпинча диққатни жамлаш ва хотиранинг ёмонлашувидан шикоят қилади.
Бирор киши овқат ҳазм қилиш билан боғлиқ муаммоларга дуч кела бошлайди, бош оғриғидан азият чекади. Кичкина кундалик вазиятлар уни тушкунликка, ночорликка ёки аксинча, тажовузга олиб келиши мумкин, дея огоҳлантиради эксперт.