Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Bloomberg: Евроиттифоқ Россияга қарши янги санкцияларни маъқуллади
3.06.2022 11:53,  
9

Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи пакетини маъқуллади, деб ёзади Bloomberg манбаларга таяниб. Улар Европа Иттифоқининг расмий журналида эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Янги пакет Европанинг денгиз орқали ташиладиган Россия нефтидан воз кечишини назарда тутади. Европа Иттифоқи давлатлари уни олти ой ичида, нефть маҳсулотларини эса саккиз ой ичида сотиб олишни тўхтатиши керак.

Бундан ташқари, Россия нефтини бошқа мамлакатларга етказиб беришни суғурталашни тақиқлаш олти ой ичида кучга киради, бу Европа расмийларининг фикрига кўра, Россия нефть экспортини ҳам заифлаштириши керак.

Шунингдек, янги санкциялар «Сбербанк», Москва кредит банки ва «Росселхозбанк»ни SWIFT халқаро тўлов тизимидан узишни ўз ичига олади. Аввалроқ ВТБ ва «Откритие» каби бир нечта йирик банклар бу тизимдан узилган эди.

Bloomberg маълумотларига кўра, янги пакет доирасида собиқ гимнастикачи Алина Кабаевага қарши санкциялар киритилди, унинг Россия президенти Владимир Путин билан «яқин алоқаси» бор деб ҳисоблашади. Шу билан бирга, Венгриянинг талаби билан санкция рўйхатидан патриарх Кирилл истисно қилинди.

Европа Иттифоқи бир неча ҳафта давомида Россия Федерациясига қарши санкцияларнинг олтинчи пакети бўйича келиша олмади. Асосий тўсиқ Россиядан нефтни қувур орқали қабул қилувчи Венгриянинг тўлиқ нефть эмбаргосини жорий қилиш билан келишмовчилиги  бўлиб қолмоқда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан