Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Bloomberg: Европа энергетика компаниялари 1,7 триллион евродан ортиқ қарздор
18.07.2022 22:25,  
65

Европа энергетика ва коммунал хизматлар компаниялари нефть ва газ нархининг ошиши фонида сарф-харажатларнинг кўпайиши туфайли 1,7 триллион қарз тўплади, деб ёзади Bloomberg.

ОАВ маълумотларига кўра, бугунги кунда умумий қарз миқдори пандемия бошланишидан камида 50 фоизга кўп: 2019 йилнинг тўртинчи чорагида қарз 1,1 триллион еврога яқинни ташкил қилган. Жорий йилнинг биринчи ярмида компаниялар 45 миллиард евро облигация ва 72 миллиард ссуда тўплади.

Украинада махсус операция бошланганидан сўнг Ғарб Москвага нисбатан санкциялар босимини кучайтирди. Баъзи давлатлар Россия активларини музлатиш ҳақида эълон қилди, кўплаб брендлар мамлакатни тарк этди. 

Европа Иттифоқи аллақачон олтита санкциялар пакетини маъқуллаган, хусусан, кўмир ва нефть импортига босқичма-босқич эмбарго жорий этишни назарда тутади. Шу билан бирга, Европа ва АҚШда бу қадамлар ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг рекорд даражада ошишига олиб келди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан