Европа Иттифоқи мамлакатлар ўртасидаги келишмовчиликлар туфайли газ нархининг юқори чегарасини жорий этиш режаларидан вақтинчалик воз кечди, деб ёзади Bloomberg Европа Иттифоқи ҳужжати лойиҳасига таяниб.
"Мавжуд вазият иқтисодий ва ижтимоий қийинчиликларни келтириб чиқармоқда, фуқаролар ва иқтисодиёт зиммасига оғир юк қўймоқда.
Энергия ресурслари нархининг ошиши фуқароларнинг сотиб олиш қобилиятининг пасайишига ва компанияларнинг рақобатбардошлигини йўқотишига олиб келади", дейилади Европа комиссиясининг энергия нархининг кескин ўсишига қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар лойиҳаси лойиҳасида.