Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Bloomberg: Европа Иттифоқи шу ҳафта Украинага 9 миллиард евро ёрдам ажратади
22.06.2022 11:16,  
31

Яқин кунларда Европа Иттифоқи Украина учун 9 миллиард евролик молиявий пакет тафсилотларини якунлайди, дея хабар беради Блоомберг уч европалик расмийга таяниб. Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен аввалроқ ЕИ Украинага 2022 йил охиригача 9 миллиард евро миқдорида кредит беришини маълум қилган эди.

Агентликнинг айтишича, Киев учун янги ёрдам пакети «асосий қарзни тўлаш учун 10 йиллик имтиёзли давр билан 25 йиллик кредитлар»дан иборат бўлади. Манбаларга кўра, фоиз тўловлари Европа Иттифоқи бюджетидан қопланади.

Bloomberg'нинг ёзишича, Европа Иттифоқи етакчилари 23 ва 24 июнь кунлари Брюсселда учрашиши керак. Йиғилишда Украинани тиклаш режаси ва иттифоққа кириш учун аризасини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Аввалроқ, Европа инвестиция банки Украинанинг тикланишини триллионлаб еврога баҳолаган эди. 20 май куни Европа Иттифоқи Украинага 600 миллион евро миқдорида молиявий ёрдам ўтказди. Европа Иттифоқи Украинага глобал ислоҳот дастурини амалга ошириш ва «асосий Европа қадриятларига» ўтишда ёрдам беришни кутаётганини маълум қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан