Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Bloomberg: Европада электр энергияси нархи рекорд даражага етди
30.07.2022 11:59,  
133

Европада электр энергияси нархи июль ойида «рекорд чўққисига» етди, деб ёзади Bloomberg.

«Германияда август ойи учун электр энергияси мегаватт-соатига 385 евро (394 доллар) да сотилмоқда, бу Epex spot биржасида жорий ойдаги ўртача кунлик кўрсаткичдан 23 фоизга кўпдир», дейилади материалда.

Агентлик маълумотларига кўра, бунга ғайритабиий иссиқлик ва қишки газ тақчиллиги эҳтимоли сабаб бўлган.

Аввалроқ, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Хосеп Боррел Европа Иттифоқи давлатлари Украинадаги можаро бошланганидан бери Россиядан табиий газ харидини икки баробарга қисқартирганини маълум қилганди.

Унинг таъкидлашича, Европа иқтисодиётидан «газ сотиб олишни бир кечада тўхтатишни» талаб қилиш мумкин эмас.

Олдинроқ, Европада нархларнинг ўсиши тарихий рекордни янгилагани, шунингдек Қозоғистон Европа Иттифоқига рекорд миқдорда кўмир юборгани ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан