Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Bloomberg: FTX ортидан Genesis ҳам банкрот бўлиши мумкин
22.11.2022 14:46,  
46

Криптовалюта алмашинуви Genesis FTX'дан кейин тез орада банкротлик эълон қилиш хавфини туғдирмоқда. Бундай прогнозни Bloomberg вазиятдан хабардор манбаларга таянган ҳолда келтирмоқда.

Genesis'даги ликвидлик муаммолари FTX қулаганидан кейин бошланди. Компания FTX билан ҳамкорлик қилди, шу жумладан унга кредитлар беради.

Энди Genesis уни миллиард долларга яқин кредит билан таъминлайдиган инвесторларни жалб қилишга фаол ҳаракат қилмоқда. Потенциал инвесторлар, агар уринишлар муваффақиятсизликка учраса, компания банкротлик тўғрисида ариза топшириши кераклиги ҳақида огоҳлантирилади.

Бироқ, бу маълумотлар ҳали расман тасдиқламади ва вазиятдан чиқиш йўли қидирилмоқда.

Bloomberg маълумотларига кўра, Genesis ҳам Binance криптовалюта биржаси билан музокаралар олиб бормоқда аммо ҳар иккала томон вакиллари бу маълумотларга изоҳ беришни хоҳлашмади.

11 ноябрь куни йирик криптовалюта биржаси FTX тез ёмонлашиб бораётган ликвидлик инқирозига дуч келган АҚШда банкротлик тўғрисида ариза бергани хабар қилган эди. FTX асосчиси ва бош директори Сем Банкмен-Фрид 16 миллиард долларлик бойлигини йўқотди ва бош директор лавозимини тарк этишга қарор қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан