Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Bloomberg: IBM технология гиганти 4000 га яқин ходимини ишдан бўшатмоқчи
26.01.2023 12:32,  
10

Технология гиганти IBM компанияси Kyndryl ва Watson Health бўлинмаларидан 3,9 минг кишини ишдан бўшатиш арафасида. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Нашрнинг қайд этишича, ходимларнинг 1,5 фоизи компанияни тарк этади. Ишдан бўшатишлар асосан Kyndryl ва Watson Health бўлимларида ишлаганларга таъсир қилади. Шу билан бирга, бундай катта миқдордаги ходимларни қисқартириш технологик гигантга 300 миллион долларга тушади.

Бизнес иқтисодиёти миллий ассоциацияси маълумотларига кўра, АҚШдаги компанияларнинг тахминан 20 фоизи мамлакатдаги оғир иқтисодий вазият туфайли ўз ходимлари сонини қисқартириши мумкин, бу эса глобал иқтисодиётнинг секинлашиши билан боғлиқ.

24 январь куни The Wall Street Journal нашри Google бош директори Сундар Пичаи ҳисоботига таяниб, Алпҳабет холдинг компанияси таркибига кирувчи Google компания тарихидаги энг йирик иш ўринлари қисқариши фонида топ-менежерлар учун тўловларни қисқартиришини ёзди. Унинг сўзларига кўра, катта вице-президентлар ва ундан юқори лавозимдаги ходимлар харажатларни камайтириш чора-тадбирлари доирасида кичикроқ бонусларга эга бўлишади.

Бундан олдин Reuters агентлиги Alphabet корпорациясининг ички ҳужжати мазмунига таяниб, технология секторидаги иқтисодий таназзул туфайли компания 12 минг ходимни қисқартиришни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан