Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Bloomberg: Лондон Brexit'дан кейин Европанинг молиявий пойтахти мақомини йўқотди
8.12.2022 13:28,  
23

Британия Brexit билан Европа Иттифоқини тарк этганидан кейин Лондон энди Европанинг молиявий пойтахти эмас. Бу ҳақда Bloomberg агентлигига Euronext фонд биржаси бош директори ва бошқаруви раиси Стефан Бужна маълум қилди.

"Лондон илгари Европа Иттифоқининг энг йирик молиявий маркази бўлган, бугун у фақат Буюк Британиядаги энг йирик ҳисобланади", деди Бужна.

Унинг сўзларига кўра, аввал Лондонда рўйхатдан ўтган кўплаб компаниялар ҳозир унинг чегараларини тарк этган. Масалан, Ryanair ҳозирда Дублинда, Universal Music Group рекорд компанияси Амстердамда жойлашган.

24 ноябрь куни Financial Times газетасининг ёзишича, Британиянинг бир қанча компаниялари ва ташкилотлари мамлакат ҳукуматига мактуб йўллаб, расмийлардан 2023 йилда бир қатор Европа қонунларини Буюк Британия қонунлар кодексидан чиқариб ташлашни рад этишни сўраган.

Бундан олдин Bloomberg Лондон Европадаги энг йирик фонд бозори ўрнини Парижга бўшатиб бергани ҳақида хабар берган эди. Агентлик маълумотларига кўра, ушбу биржаларда сотиладиган компаниялар акцияларининг умумий қиймати Франция фонд бозори учун 2,823 триллион долларни, Буюк Британия фонд бозори учун эса 2,821 триллион долларни ташкил этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан