Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Bloomberg: Россия фонд бозори 2022 йилда барча жаҳон индекслари орасида энг ёмон пасайишни кўрсатди
19.12.2022 02:50,  
25

Россия фонд бозори бу йил дунёдаги энг ёмон натижаларни кўрсатди. Барча 92 глобал индекслар орасида РТС котировкалари энг кўп пасайган (-35%), Москва биржаси индекси эса 2022 йил охирига келиб 44 фоизга тушиши мумкин, деб хабар беради Bloomberg.

"Бу йил доллар билан ифодаланган РТС индекси 35 фоизга камайди, бу эса Bloomberg томонидан маҳаллий валютада кузатилган глобал 92 индекснинг энг ёмони ва доллар ҳисобида учинчи энг ёмон натижа ҳисобланади. Рублда ҳисобланган Россия MOEX индекси 44 фоизга тушиб, 2008 йилдан бери энг кескин йиллик пасайишига етди.

Шу билан бирга, Украинадаги можаро янада кучайган тақдирда, Россия фонд бозори "янги йўқотишларни" кутиши мумкин. Сабаби Москвага қарши халқаро санкцияларнинг кучайиши мумкин", деди InTouch Capital Markets таҳлилчиси Петр Матис.

"Россия қимматли қоғозлари ғарбнинг санкциялари ички иқтисодиётга оғирлик қила бошлагани учун ёмон кўринишни акс эттиради", — дея хулоса қилди Петр Матис.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан