Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Bloomberg: Россия газидан воз кечиш Германияга 45,4 миллиард еврога тушади
3.11.2022 10:45,  
45

Германия ҳукумати Россия газини алмаштириш мамлакатга тахминан 45,4 миллиард еврога тушади, деб ҳисобламоқда, деб ёзади Bloomberg Германия парламенти эълон қилган ҳисоботга таяниб.

Шу билан бирга, Иқтисодиёт вазирлиги якуний кўрсаткичлар газ нархи динамикасига боғлиқ бўлишини таъкидлади.

Ҳукумат Россия қувур линияси газини Норвегиядан етказиб бериш билан алмаштираётгани, шунингдек, АҚШ, Қатар, Жазоир ва Африканинг бошқа қисмлари каби мамлакатлардан суюлтирилган газ харидини ошираётгани билан изоҳлади. Бешта янги сузувчи ЛНГ терминаллари учун инфратузилма ҳам тайёрланмоқда, бироқ расмийлар бу лойиҳаларнинг жойлашуви ва ривожланиш босқичига қараб ҳар хил бўлганлиги сабабли уларнинг нархини ҳозирча ҳисоблай олмайди.

Берлиндаги Hertie менежмент мактаби томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари кеча эълон қилинди, унга кўра, Германия саноати 2022 йил сентябрь ойида 2021 йилнинг шу даврига нисбатан газ истеъмолини 20 фоизга камайтиришга муваффақ бўлди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан