Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Bloomberg: Россия Марказий банкининг музлатилган активларининг 86 фоизининг жойлашуви Европа Иттифоқига номаълум
10.02.2023 09:26,  
22

Европа Иттифоқининг юридик хизмати Россия Марказий банкининг музлатилган активларининг катта қисми қаерда жойлашганини билмаслигини тан олди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Нашрнинг қайд этишича, 258 миллиард доллардан ҳозирча 36,4 миллиард доллардан кўпи аниқланмаган. Шундай қилиб, Европа Иттифоқи блокланган маблағларнинг 86 фоизининг жойлашувини билмайди.

Адвокатларнинг қайд этишича, агар ЕИ бу пулни Украинани тиклаш учун ишлатмоқчи бўлса, аввало уларни топиш керак. Шу муносабат билан улар Европа банкларини Россия Федерациясининг музлатилган маблағлари ҳақидаги барча маълумотларни зудлик билан Европа Комиссиясига ўтказиш мажбуриятини юклашни таклиф қилишди.

Аввалроқ ЕИ Россия банкининг блокланган активларини мусодара қилиш имкониятини кўриб чиқаётгани хабар қилинганди. Айни пайтда блок халқаро қоидаларга мувофиқ чора-тадбирларни амалга ошириш йўлларини ўрганмоқда ва хусусан, Марказий банк активларидан потенциал фойдаланиш ҳақида ўйламоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан