Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Bloomberg: Россиядан газ етказиб беришни тўхтатиш евро курсининг 10 фоизга тушишига олиб келади
13.07.2022 21:26,  
43

Россиядан газ етказиб беришни тўхтатиш евро курсининг яна 10 фоизга тушишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда экспертларга таяниб, Bloomberg хабар бермоқда.

Ҳозирги вазиятда энергия инқирози Европа Марказий банкининг (ECB) асосий курсидаги ўзгаришдан кўра кўпроқ евро курсига таъсир қилади. Шу сабабли, Россия газини етказиб беришнинг тўхтатилиши Европа валютасининг 10 фоизга заифлашишига олиб келиши мумкин, деб таъкидлади нашр.

Агентлик маълумотларига кўра, 21 июлдан бошлаб «Шимолий оқим»га техник хизмат кўрсатишдан кейин режалаштирилган ишга тушириш еврога жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Бундан ташқари, ECB'нинг 10 йил ичида биринчи марта асосий ставкани ошириш бўйича йиғилиши, шунингдек, 21 июлга мўлжалланган, евро курсига анча кам таъсир қилади.

Мутахассислар Россиядан газ етказиб беришнинг мумкин бўлган тўхташи Европада рецессияга олиб келиши мумкин деган фикрга келишди. Ҳозирги вазият аллақачон доллар билан чегарадош бўлган Европа валютаси учун янада кўпроқ муаммоларни келтириб чиқаради.

Олдинроқ, доллар ва евро курслари 20 йил ичида биринчи марта тенглашгани ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан