Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Bloomberg: Саудия Арабистони "Формула-1" активларини сотиб олмоқчи
21.01.2023 20:35,  
18

Саудия Арабистони суверен жамғармаси "Формула-1" бўйича жаҳон чемпионатини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар берди Bloomberg.

Келишув 2022 йилда "Формула 1" эгаси Liberty Media музокараларнинг дастлабки босқичида бекор қилинган.

Агентликнинг қайд этишича, Саудия фонди янги актив сотиб олиш режаларидан воз кечмаган ва Liberty Media ўз фикрини ўзгартириб, уни сотишга қарор қилса, аукционда иштирок этади.

Америкалик тадбиркор Жон Малоненинг Liberty Media компанияси 2017 йилда "Формула 1"ни 4,4 миллиард долларга сотиб олган. Айни пайтда активнинг бозор қиймати 15,2 миллиард долларга тенг.

Саудия Арабистони Суверен Жамғармаси 400 миллиард долларлик активларга эга. Улар 2021 йил кузида Ар-Риёд Англия Премер-лигасининг "Нюкасль" клубини сотиб олган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан