Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Bloomberg: Tesla келаси ҳафта Мексикада электромобиллар ишлаб чиқарувчи завод қурилишини эълон қилади
17.12.2022 16:31,  
23

Tesla келаси ҳафта Мексикада электромобиллар ишлаб чиқарувчи завод қурилишини эълон қилади. Бу ҳақда жума куни манбаларга таяниб, Bloomberg агентлиги хабар берди.

Унга кўра, завод Нуэво-Леон штатининг Монтеррей шаҳрида қурилади. Бу компаниянинг Америка Қўшма Штатларидан ташқарида жойлашган биринчи Шимолий Америка объекти бўлади. 

Мексикадаги завод Остин, Берлин ва Шанхайдаги заводларни ўз ичига олган глобал ишлаб чиқаришни кенгайтириш дастурининг бир қисми бўлади.

Заводнинг ишга туширилиш вақти ва у қандай моделларни ишлаб чиқариши ҳақидаги маълумотлар ҳам яқин кунларда эълон қилиниши мумкин, дея таъкидлайди Bloomberg.

Мексикада ишлаб чиқарилган электр транспорт воситалари АҚШнинг Инфляцияни пасайтириш тўғрисидаги қонунига мувофиқ солиқ имтиёзларига эга бўлиши мумкин. Қонун август ойида қабул қилинган ва Шимолий Америкада йиғилган электр транспорт воситаларини сотиб олиш учун солиқ субсидияларини назарда тутади. Имтиёз фақат Америка компонентлари ёрдамида ишлаб чиқарилган батареяли электр транспорт воситаларига тегишли.

Олдинроқ Tesla эгаси Илон Маск 2030 йилгача ҳар йили 20 миллион электромобиль сотиш мақсадини эълон қилган эди. Агар режа амалга оширилса, жаҳон автомобиль ишлаб чиқаришининг қарийб 20 фоизи компания ҳиссасига тўғри келади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан