Украинанинг 2022 йил 1 сентябргача тўланиши керак бўлган ташқи давлат қарзи 1,4 миллиард долларни ташкил этади.
Ушбу ҳисоб-китоблар Bloomberg томонидан маълум қилинмоқда.
«Украинанинг 1 сентябргача вақти бор, у 1,4 миллиард доллар миқдоридаги қарзни, жумладан фоизларни ҳам тўлаши керак», — деб ёзади нашр.
Украина ҳукумати иккита қарор қабул қилиши мумкин: чиқарилган облигациялар шартларини қайта кўриб чиқиш ёки Россиянинг музлатилган активлари ҳисобидан қарзни тўлаш талаби билан кредиторларга мурожаат қилиш. Бу ҳақда август ойида қарор қабул қилинади.