Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Bloomberg: Walmart савдо тармоғига эгалик қилувчи Уолтонлар оиласи кетма-кет тўртинчи йил дунёдаги энг бой оилага айланди
31.10.2022 10:33,  
65

Дунёдаги энг йирик Walmart улгуржи ва чакана савдо тармоғига эгалик қилувчи Уолтонлар оиласи тўртинчи йил кетма-кет дунёдаги энг бой бўлди. Рейтинг Bloomberg томонидан эълон қилинди.

Оиланинг бойлиги 224,5 миллиард долларга баҳоланган. Йил давомида Уолтонлар оиласи 13,7 миллиард доллар йўқотган.

Рейтингнинг биринчи учлигига, шунингдек, қандолатчилик Mars маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси бўлган Марс оиласи ҳам кирди - 160 миллиард доллар (+ йил учун 18 миллиард доллар); ва Американинг Koch Industrues нефть-кимё корпорациясига эгалик қилувчи Коч оиласи - 124,4 миллиард доллар (+ 4,4 миллиард доллар).

Сентябрь ойи охирида маълум бўлишича, ўтган йил давомида сайёрамизнинг энг бадавлат 25 та оиласи умумий бойликларини 312 миллиард долларга оширган, бу ўтган йилга нисбатан қарийб чорак миллиард доллар кўпдир.

Октябрь ойининг иккинчи ярмида SpaceX асосчиси ва Tesla эгаси Илон Маск 2021 йил ноябрь ойи бошидан буён бойлигининг 35 фоизини йўқотгани маълум бўлди, ўшанда унинг ихтиёрида 320,3 миллиард доллар бор эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан