Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Bloomberg: Хитойдаги энг йирик инвестиция банкларидан бирининг акциялари раҳбари ғойиб бўлганидан кейин 50 фоизга қулаб тушди
17.02.2023 21:48,  
15

Хитойнинг энг йирик инвестиция банкларидан бири China Renaissance Holdings (CRH) раҳбари Бао Фаннинг ғойиб бўлиши Хитой ички молия бозорида хавотир уйғотди. Молиячи икки кун давомида алоқага чиқмади, бу Гонконг фонд биржасида эрталабки савдолар очилишида молия институти акцияларининг 50 фоизга тушиб кетишига олиб келди, деб хабар берди Bloomberg манбаларга таяниб.

Тахминларга кўра, Фан Хитой ҳукуматининг CRH собиқ раҳбари Конг Линга нисбатан олиб бораётган тергови муносабати билан ғойиб бўлган бўлиши мумкин. Бироқ Хитой молия бозоридаги энг нуфузли ўйинчилардан бири ҳисобланган инвестиция банкининг амалдаги раҳбарининг йўқолиши маҳаллий бизнес элита вакиллари орасида "титроқ"га сабаб бўлди, дейилади материалда.

"Инвестиция банки пайшанба куни кечқурун Бао Фан билан алоқани йўқотганини айтди. Банкирнинг оиласига унинг терговга ёрдам бераётгани айтилган. Бироқ, Хитойда корпорация ёки банк бошлиғининг тўсатдан ғойиб бўлиши ҳукумат томонидан қатағон қилинаётганидан далолат беради. Кўп ҳолларда бу шахс порахўрлик бўйича терговга "ёрдам бераётгани" айтилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан