Туркиядаги зилзилалар мамлакат иқтисодиётига 84 миллиард доллар ёки ЯИМнинг қарийб 10 фоизи зарар етказди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Тадбиркорлар конфедерацияси ва республика ишбилармон доиралари вакилларининг ҳисоб-китобларига асосланиб хабар бермоқда.
Ишбилармонлар гуруҳи маълумотларига кўра, Туркияда турар-жой биноларига етказилган зарар 70,8 миллиард долларни ташкил этган. Зилзилалар оқибатлари ҳам мамлакат бюджети даромадларининг 10,4 миллиард долларга камайишига олиб келади, меҳнат йўқотишлари эса Туркия иқтисодиётига 2,9 миллиард долларга тушади.
Bloomberg материалида қайд этилишича, конфедерация баҳолари бошқа иқтисодчиларникидан юқори. Кўпчилик экспертлар ҳам ҳозир фалокатнинг якуний оқибатлари ҳақида гапиришга эрта эканига қўшиладилар.
8 февраль куни Туркиядаги NTV нашри Туркия фонд биржаси вайронагарчиликли зилзилалардан сўнг турк ширкатлари акцияларини ваҳима қўзғашнинг олдини олиш мақсадида 24 йил ичида биринчи марта савдоларни 14 февраль оқшомига қадар тўхтатганини хабар қилган эди.