1950 йилда дунё бўйлаб атиги 746 миллион киши шаҳарларда яшар эди, айни пайтга келиб бу рақам 3,9 миллиардга етган.
Шиддатли урбанизация асосан Африка ва Осиёда кузатилиши айтиляпти. Жумладан, Ҳиндистон, Хитой ва Нигерияда шаҳарликлар аҳолиси ортади.
2050 йилда Ҳиндистонда шаҳарлар аҳолиси 404 миллионга, Хитойда эса 292 миллионга кўпаяди.
Мутахассисларнинг қайд этишича, сўнгги йилларда аҳолиси 10 миллиондан ортиқ йирик мегаполислар кўпаймоқда. 1990 йилда бундай шаҳарлар сони ўнта эди, ҳозир эса 28та. Шундан 16таси Осиёда, учтаси Африкада ва яна учтаси Европада, иккитаси Шимолий Америкада жойлашган. Тахминларга кўра, 2030 йилга бориб аҳолиси 10 миллиондан ортиқ шаҳарлар сони 41тага етади. Ҳозир энг йирик шаҳар агломерацияси ҳисобланувчи Токиода қарийб 38 миллион киши, Деҳлида 25 миллион, Шанхайда 23 миллион аҳоли истиқомат қилмоқда. Пекин аҳолиси эса 20 миллионга яқинлашиб қолди.