Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БМТ: Глобал иқтисодий ўсиш 2023 йилда 1,9 фоизгача секинлашади
26.01.2023 17:23,  
2

Глобал иқтисодий ўсиш 2022 йилдаги 3 фоиздан 2023 йилда 1,9 фоизгача секинлашади. Бу ҳақда БМТнинг глобал иқтисодий истиқболлар бўйича йиллик ҳисоботида эълон қилинди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, 2022 йил жаҳон иқтисодиёти учун пандемия, Украинадаги можаро, озиқ-овқат ва энергетика инқирози, инфляциянинг кескин ўсиши, қарз юкининг ортиши, шунингдек, иқлим ўзгаришлари йилига айланди.

Бу йил ушбу омилларнинг таъсири янада кучаяди ва жаҳон иқтисодиётининг ўсиши сўнгги ўн йилликлардаги энг секин ўсишга айланади. 2024 йилда жаҳон ялпи ички маҳсулотининг ўсиши тезлаша бошлаши ва 2,7 фоизга етиши мумкин, аммо бу можаронинг давом этишига, халқаро етказиб бериш занжиридаги кейинги узилишларга ва инфляцияга қарши кураш чораларига боғлиқ бўлади.

Мутахассислар ривожланган мамлакатларда ўсиш суръатларининг сезиларли даражада пасайишини башорат қилмоқдалар. Масалан, АҚШда иқтисодий ўсиш 2021 йилдаги 5,7 фоиздан 2022 йилда 1,8 фоизга қисқарди, 2023 йилда эса, БМТ прогнозларига кўра, у атиги 0,4 фоизни ташкил этади.

Европанинг иқтисодий истиқболлари ҳам, асосан Украинадаги уруш оқибатлари туфайли, яхши бўлмаслиги аниқ. Европа Иттифоқи ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 2023 йилда атиги 0,1 фоиз бўлиши кутилмоқда.

Ривожланаётган мамлакатларни, шу жумладан МДҲ минтақасини ҳам ноаниқ иқтисодий истиқболлар кутмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, 2022 йилда МДҲ мамлакатлари ялпи ички маҳсулоти 3,3 фоизга қисқаради. 2023 йилда минтақа иқтисодиёти яна 1 фоизга қисқаради, 2024 йилда эса 2,3 фоизга ўсади.

БМТ ҳисоботида макроиқтисодий сиёсат соҳасидаги қатор ғоялар ва тавсиялар ўрин олган. Хусусан, мамлакатлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва инфляцияни жиловлаш ўртасидаги мувозанатни топиши зарурлиги таъкидланган.

Мутахассислар, шунингдек, узоқ муддатли ва жиддий иқтисодий пасайиш эҳтимолини минималлаштириш учун мамлакатлар марказий банклари ўртасида пул-кредит ва фискал сиёсатни мувофиқлаштириш зарурлигини таъкидлашган.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан